Трамп тан соқчисининг ғалати қўли интернетда баҳсларга сабаб бўлди

Жаҳон 27 Январь 2017 49346

Интернет фойдаланувчилари АҚШ президенти Дональд Трамп инаугурацияси тасвирланган видеоёзувда ғайритабиий ҳолатга гувоҳ бўлишди. Тадбир CNN телеканали томонидан трансляция қилинган.

Бир қатор фойдаланувчиларнинг фикрича, Вашингтон марказидаги Пенсильвания-авеню бўйлаб сайр қилган Трамп ҳамда унинг рафиқаси кетидан юрган тан соқчида сунъий қўл бўлган. Унинг ортида эса аслида қурол яширинган бўлган. Бу фавқулодда ҳолатда керак бўлиб қолиши мумкин. Тахминлардан бирига кўра, агентнинг ҳақиқий бармоқлари бу пайт пальто остидаги тўппонча ёки мини-автомат тепкисида бўлган.

Видео ва фотосуратларда сочи йўқ тан соқчи узоқ муддат давомида бир хил вазиятда тургани ҳамда ҳаракатланмаганини кўриш мумкин. Бу эса унинг қўлларидан бири сохта экани ҳақидаги миш-мишларни келтириб чиқарди.

Ғарб ОАВнинг таъкидлашича, ўша пайтдаги вазият ва Америка пойтахтидаги норозилик намойишларини ҳисобга олса, қўриқчилардан бири матбуот эътиборини айниқса кўп тортгани табиий ҳолат.

Бироқ тақдим этилган кадрлардан бирида агент барибир ўз қўли ҳолатини ўзгартириб, бармоқларини қайириб олганини кўриш мумкин. Бу эса унинг қўли ҳақиқий эканидан далолат беради.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар