Тошкентнинг «Локомотив» янги мавсум олдидан энг кутилмаган трансферни амалга оширишга яқин турибди. Жамоа энг рақобатчисининг етакчи футболчисини ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда.

Tribuna.uz ёзишича, Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов «Локомотив»га ўтишга яқин турибди.

«Темирйўлчилар» ҳозирча қандай шартлар эвазига Машариповни ўз таркибига қўшиб олаётганлари номаълум бўлиб турибди. «Пахтакор» билан яна икки йиллик шартномага эга бўлган футболчи катта эҳтимол билан ижара асосида «Локомотив» сафига ўтади.