YouTube’даги Art of The Film канали “Оскар-2017” мукофотига номзоди қўйилган фильмларнинг йўналиши бўйича умумлаштирилган қисқа роликларини тақдим этди.
Жамланмада, шунингдек, суратга олиш майдончасида туширилган тасвирлар ҳам бор.

 

“Энг яхши фильм” йўналиши бўйича тайёрланган роликда «Келиш», «Тўсиқлар», «Виждон амри билан», «Ой нури», «Денгиз яқинидаги Манчестер», «Шер», «Қандай бўлмасин», «Фигурани яшириш» ва «Ла-Ла Ленд» фильмининг кадрлари жамланган.

“Энг яхши либослар дизайни” йўналиши бўйича тайёрланган роликда «Фантастик махлуқлар», «Иттифоқчилар», «Флоренс Фостер Женкинс», «Жеки» ва «Ла-Ла Ленд» фильмларида қўлланилган либослар жамланган.

“Энг яхши грим ва турмак” йўналиши бўйича тайёрланган роликда «Увенинг иккинчи ҳаёти», «Ўз-ўзини ўлдирувчилар отряди» ва «Стартрек: Чексизлик» картиналаридан парчалар жамланган.

“Энг яхши тўлиқ метражли анимация фильми” йўналиши бўйича тайёрланган роликда «Кубо», «Моана», «Ҳайвонлар шаҳри», «Қизил тошбақа» ва «Қовоқча ҳаёти» фильмларидан парчалар ва уларнинг суратга олиш жараёни акс этган.

“Энг яхши оригинал мусиқа” йўналиши бўйича тайёрланган роликда «Жеки», «Йўловчилар», «Ла-Ла Ленд», «Шер» ва «Ой нури» картиналарида ишлатилган саундтреклардан фойдаланилган.

“Энг яхши монтаж” йўналиши бўйича тайёрланган роликда «Келиш», «Узоқдаги уфқ», «Салли», «Ла-Ла Ленд» «Қувилган ягона», «13 соат: Бенгазийнинг яширин аскарлари» ва «Виждон амри билан» фильмларидан парчалар умумлаштирилган.

“Энг яхши режиссёр” йўналиши бўйича тайёрланган роликда Дени Вильнёв («Келиш»), Мел Гибсон («Виждон амри билан»), Дэмьен Шазелл («Ла-Ла Ленд»), Кеннет Лонерган («Денгиз яқинидаги Манчестер») ва Барри Женкинс («Ой нури»)ларнинг изоҳлари ўрин олган.

“Энг яхши постановкачи рассом” йўналиши бўйича тайёрланган роликда «Келиш», «Фантастик махлуқлар», «Чезарга шараф бўлсин!», «Ла-Ла Ленд» ва «Йўловчилар» фильмларининг парчалари намойиш этилган.

“Энг яхши сценарий” йўналиши бўйича тайёрланган роликда «Келиш», «Тўсиқлар», «Фигурани яшириш», «Шер» ва «Ой нури» картиналаридан парчалар келтирилган.

Маълумот учун: ғолибларни тантанали эълон қилиш ва тақдирлаш маросими 26 февралда Ҳолливудда бўлиб ўтади.