Душанбе-Хўжанд автомобиль трассасида қор кўчкисидан кейин ҳаракатлар тикланди, бироқ йўллар бўм-бўш, чунки қор кўчкиси қайталаниш хавфи мавжуд. Asia Plus нашрида шу ҳақида хабар берилди. 

Куни кеча Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси мутахассислари автомобиль ҳайдовчиларини хавфдан огоҳлантиришган эди. Бироқ бу тавсияларга ҳамма ҳам қулоқ солавермайди. Охир-оқибат фавқулодда вазиятлар қўмитасининг махсус отряди воқеа содир бўлган жойга етиб келганида қутқарувчилар қор тагида қолиб кетган юзлаб одамларни автомобиллардан эвакуация қилишига тўғри келган. 

Ҳозирда қор кўчкилари хавфи сақланиб қолмоқда. Шундай бўлса-да, қутқарувчилар қор остидан қолган енгил ва юк машиналарини олишда давом этишмоқда.

Қор кўчкилари остида 8 нафар киши ҳалок бўлган, бир нафари изсиз йўқолган, уни қидириш ишлари давом эттирилмоқда.