Ўзбекистон миллий телерадикомпанияси кучли бешлик чемпионати ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқини сотиб олди. Бу ҳақда Tribuna‘га вазиятдан хабардор манба маълум қилган.

Хабар қилинишича, МТРК «Sport» телеканали орқали Италия ва Франция чемпионати учрашувларини трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олган. 

Ҳозирча трансляцияларнинг қачондан бошлаб эфирга узатилиши борасида аниқ маълумотлар йўқ. Катта эҳтимол билан мазкур ҳафта дам олиш кунларидан бошлаб учрашувлар трансляцияси бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда кучли бешликнинг иккита — Англия ва Испания чемпионати ўйинлари трансляцияси UzReport телеканалига тегишли ҳисобланади.