Тарихчиларнинг таъкидлашича, дунёдаги илк лабиринтлар қадимий Мисрда пайдо бўлган: Тўнғич Плиний Шедит яқинида жойлашган тушунарсиз иншоотни тасвирлаган, юнонлар уни Тимсоҳ майдони деб аташган. Бу ерда Себекага (тимсоҳ бошли Худо) ибодат қилиш одат тусига кирган бўлган, лабиринт эса ғаройиб диний амаллар йўлланадиган жойга айланган.

Бошқа кўплаб мамлакатларда лабиринтлардан узоқ вақт давомида тахминан шундай мақсадларда фойдаланилган. Бу адаштирувчи иншоотлар ҳеч қачон зериккан одамларнинг кўнглини овлашга мўлжалланмаган. Бугунги кунга қадар дунёда бундай "қоронғи" тарихга эга иншоотлар кўп эмас. Don'tPanic нашри энг хавфли беш лабиринт тўғрисидаги маълумот билан бўлишди.

Париж катакомбалари

XVIII аср охири аҳолиси ҳаддан зиёд тўлиб кетган Париж учун осон кечмади. Ўлим даражасининг юқорилиги атрофдаги барча қабристонларнинг тўлиб кетишига олиб келди: ҳукумат марҳумларни нима қилиш ҳақида фавқулодда қарор чиқаришига тўғри келди. Шаҳар чизиғида жойлашган ташландиқ пунктлар дастлаб вақтинчалик чора сифатида ташкил этилди - бироқ маълумки, вақтинчалик қарорчалик доимий нарса йўқ. Атиги бир ярим йил ичида бу ерга дафн қилинган жасадлар сони олти миллиондан ошди. Бу ерни вақтинчалик ҳақиқий ўлим лабиринтига айлантириб, кенгайтиришга киришишди. Тасаввур қилиб кўринг-а, бир неча юз квадрат километр ҳудуд буткул ўликлар билан тўлдирилган. Бугунги кунда бу катакомбаларнинг кичик ҳудуди сайёҳлар учун очиқ, бироқ ичкарига олиб борувчи йўллар жиддий муҳофазаланади.

Лондон ер ости

Лондондаги илк ер ости лабиринтлари икки минг йил аввал қазилган. Улар шаҳар билан бирга ўсиб, ривожланган - бу жойлар камбағаллар, ўғрилар, қотиллар ва марҳумларнинг сўнгги бошпанаси бўлган. Лондондаги XVI аср классик ҳужраларини муайян тўлов эвазига сайёҳларга кўрсатишади - бундай йўлланмани истаган агентликдан сотиб олиш мумкин. Агар бироз ҳаракат қилиб, маҳаллий гидни топсангиз, янада чуқурроқ киришга муваффақ бўласиз. Қизиқишларингиз мукофоти эса - қийноқлар ўтказилган камералар, ёниб кетган кулбалар ва ҳатто мўмиёланган тана қолдиқлари.

Юта штати лабиринти

Каньонлендс Миллий паркининг энг чекка бурчагига сайёҳлар кам келади. Бу ерга келганларнинг ҳам мақсади бир - табиий лабиринтда ўз кучини синаб кўриш. Бу дунёдаги энг мураккаб лабиринтлардан бири. Йилнинг барча мавсумларида бу ерда тош ёғилиш ва ҳатто сув тошқини хавфи мавжуд. Ўтган йилнинг ўзида бу ерда 10 киши изсиз йўқолган - уларни бу ҳудудда топишнинг мутлақо имкони бўлмаган.

Пизани вилласи лабиринти

Бу дунёдаги энг мураккаб лабиринтлардан бири ҳисобланади. Зиёратчилар бу ерда адашиб, соатлаб юришлари мумкин. Маълумотларга кўра, бу ерда Напалеон Бонапарт ҳам адашиб қолган. У генералларидан бири билан бу бошқотирмани бир соатда ечишини айтиб, баҳс бойлаган. Ушбу лабиринт марказида омадли сайёҳни XVIII асрнинг ноёб минораси кутмоқда.

Соловецкий лабиринтлари

Словецкий оролларидан топилган 35 тош иншоот "шимолий лабиринтлар" гуруҳига киради. Ирландия ва Шотландияда ҳам худди шундай иншоотлар бор. Бу ўтмишда дунё бўйлаб тарқалган ягона миллат бўлганига ишора қилади. Ушбу лабиринтларда инсон қурбонликлари қолдиқлари топилган. Маҳаллий аҳоли бу лабиринтларни четлаб ўтишга ҳаракат қилади.