«Арсенал» раҳбарияти Арсен Венгер мавсум охирида мураббийлик фаолиятини якунлаши мумкинлигидан хавотирга тушмоқда. The Telegraph хабарига кўра, француз мутахассиси жамоа билан шартномани узайтириш масаласида бир қарорга кела олмаяпти, «Уотфорд» (1:2) ва «Челси» (1:3) жамоаларига қарши ўйинлардаги мағлубиятлар эса вазиятни янада оғирлаштирган.

Бу мағлубиятларгача мураббий шартномани узайтиришга рози эди. Режага кўра, томонлар 2 йиллик янги шартнома тузиши ва мураббийга икки йил давомида 18 миллион евро тўланиши назарда тутилганди.

Эндиликда мураббий мавсум якунини кутишга қарор қилган, жамоа нечинчи ўринни эгаллашига қараб у ўз қарорини маълум қилади.

Венгернинг ўринбосари сифатида Массимилиано Аллегри («Ювентус»), Томас Тухель («Боруссия» Дортмунд), Леонарду Жардим («Монако») каби мутахассисларнинг номзодлари кўрилмоқда.

Венгер «Арсенал»ни 1996 йилдан буён бошқариб келмоқда ва шу вақтгача лондонликлар клуби билан 15 соврин ютган, шундан 3таси Англия чемпионатидаги ғалаба.

Венгернинг тақдири ҳал қилинди

Аллегри «Арсенал»нинг таклифига жавоб қайтарди