Қуйидаги графикда дунё бўйлаб оилавий ажрашишлар статистикаси келтирилган. Кимдадир оилавий ҳаётда ҳаммаси рисоладагидек бўлса, кимнидир бу борада омади чопмай қолади.

Статистикага кўра, ажрашишлар бўйича энг ёмон вазият Бельгияда қайд қилинган, бу ерда турмуш қурган жуфтликлардан 70 фоизи ажрашишар экан. Испания, Португалия,  Люксембург, Чехия ва Венгрияда ҳам бу кўрсаткич ҳавас қилса арзигудек эмас – 60 фоиз. Россия ва АҚШда ҳар икки жуфтликнинг бири ажрашар экан (50 фоиз). Узоқ йиллар давом этувчи оилавий муносабатлар сирини энг кўпроқ чилиликлар биладиган кўринади, улар орасида ажрашишлар бор-йўғи 3 фоизни ташкил қиларкан.