Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга давлат ташрифи билан бориши мумкин

Ўзбекистон 14 Февраль 2017 32810
Фото: Қозоғистон президенти матбуот хизмати

2017 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга давлат ташрифи билан боради, деб хабар берди Sputnik.

Ушбу ташриф Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев ўзбек ҳамкасбини меҳмонга шахсан таклиф этгани туфайли режалаштирилмоқда. Sputnik’нинг Тошкентдаги Қозоғистон дипломатик ваколатхонасига асосан ёзишича, ташриф давомида икки томонлама стратегик шериклик бўйича кўплаб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Шу тариқа, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлик, ҳудудлар даражасидаги ўзаро алоқалар ва бошқа масалалар муҳокама қилинади.

"Ўзаро муносабатларимиз динамикаси 2016 йилнинг охири ва 2017 йилнинг бошларида жуда фаоллашди. Бизда ҳал қилиниши лозим бўлган бир қатор масалалар пайдо бўлгани табиий. Бу жиҳатдан икки давлат раҳбарининг учрашуви жуда муҳим ва ўз вақтида", - дея айтиб ўтган Қозоғистоннинг Ўзбекистонда жойлашган элчихонасидаги манба.

Бундан ташқари, суҳбатдошнинг сўзларига кўра, яқин орада бир қатор икки томонлама учрашувлар ва ташрифлар ҳам режалаштирилган. Хусусан, янги мудофаа ва ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича вазирлик вакилларидан ташкил топган қозоқ делегацияси Ўзбекистонга келмоқчи. Шунингдек миллий темир йўл операторлари делегацияларининг учрашуви ҳам бўлиб ўтиши керак.

Бироқ, элчихона вакилининг хабар беришича, икки томонлама ташрифлар ичида биринчи бўлиб ҳудудлар раҳбари даражасидаги учрашувлар амалга оширилиши мумкин. Хусусан, март-апрелда Навоий ва Жиззах вилояти ҳокимларининг Қозоғистонга ташрифи режалаштирилган. Томонлар Навоий ва Жиззахдаги эркин-иқтисодий зоналар доирасида Жанубий Қозоғистон вилоятларидан бўлган ишбилармонлар билан ҳамкорликни муҳокама қилишади.

Аввалроқ Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Кун янгиликлари
Дайжест: Президент Фарғонада, қўшимча контракт нархлари, кетишга ҳозирланаётган Атамбоев ва куннинг бошқа хабарлари
20:44 / 22.06.2017 6052 Жаҳон
Эҳтиёт бўлинг! Сифатсиз БФҚлар қурбонига айланманг!
09:34 / 22.06.2017 24700 Жамият
Mirobod Elit - пойтахт марказида оилангиз учун муносиб совға
16:29 / 21.06.2017 17755 Жамият
Расман. "Ливерпуль" Салоҳ трансферини эълон қилди
03:48 951 Спорт
Самарқанд аэропортида беҳаё видеолар олиб кирмоқчи бўлган шахслар аниқланди
03:38 2349 Жамият
Космик цивилизация: Илон Маск Марсни забт этишга доир режалари ҳақида
01:58 1342 Спорт
Конфедерациялар кубоги. Германия Чилини енга олмади
01:16 3075 Спорт
Ҳарри Поттер аслида иккита бўлганми?
01:01 3963 Жамият
Самарқандда тунги клублар бўйича ўтказилган рейдда 14 ёшли бола меҳнатидан фойдаланаётгани аниқланди
00:55 5333 Жамият
Бразилиядаги автофалокатда 21 киши ҳалок бўлди
00:38 1704 Жамият
Кўпроқ янгиликлар