«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида «ПСЖ»дан қабул қилиб олиган йирик мағлубиятдан сўнг Мисрга сафарини бекор қилди. 

Бугун Месси Қоҳирадаги гепатит C’га қарши кураш кампаниясига бағишланган тадбирда қатнашмоқчи эди. Футболчи Париждан бирйўла Мисрга учиб кетмоқчи эди, бироқ у режасини ўзгартириб, машғулотларга киришиш учун жамоа билан Барселонага қайтиб кетди. 

Маълумот учун, «ПСЖ»га қарши кечган ўйинда Месси жорий мавсумда илк бор рақиб майдончаси ичида тўпга бирор маротаба тега олмади.