Ким Чен Ир — Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР)нинг иккинчи раҳбари, биринчи раҳбар (Ким Ир Сен)нинг ўғли ва учинчиси (Ким Чен Ин)нинг отаси. Расмий таржимаи ҳолига кўра, у 1942 йилнинг 16 декабрида Шимолий Кореянинг энг баланд Пэктусан тоғ ёнбағридаги партизанлар лагерида дунёга келган. Тарихчиларнинг маълумотига кўра, Юрий Ирсенович Ким Хабаровскдаги Вятское қишлоғида туғилган. 

1994 йилда, отасининг ўлимидани кейин Ким Чен Ир мамлакатдаги барча асосий лавозимларни эгаллаган. Ташқи дунёда ҳурматга сазовор бўлган раҳбар ўзини кўкларга кўтаришларига ирсий мойиллиги, ўз фуқароларининг очликдан қочиши, қўшниларга ядро билан таҳдидлари ҳамда сигара ва коньякка бўлган "муҳаббати" билан танилган. "Миллат тақдири" парвоз қилишдан қўрққан, шу боис ўзининг барча сафарларини шахсий бронепоездда амалга оширган. 2001 йилда у Владимир Путиннинг олдига Санкт-Петербургга борган, бу ўша пайтлар Транссибирь магистралининг ҳаракатига катта таъсир кўрсатган. "Миллат қуёши" 2011 йилда вафот этган, бундан аввал эса ҳукуматни ўғли Ким Чен Инга беришга улгуриб, сулола бардавомлигини таъминлаган. Бугун, 16 февраль куни  сиёсатчининг туғилганига 75 йил бўлди. Унинг танаси Пхеньяндаги мавзолейга жойлаштирилган. "Газета.ру" Ким Чен Ирнинг фотожамланмаси билан бўлишди.

Ким Чен Ир ва унинг отаси Ким Ир Сеннинг Пхеньяндаги ҳайкаллари, 2014 йил

 

Ким Чен Ир шарафига номланган гуллар сиёсатчининг
75 йиллиги арафасида Пхеньяндаги гуллар шоусида, 2017 йилнинг 14 феврали

 

Ёш Ким Чен Ир отаси Ким Ир Сен ва онаси Ким Чен Сук билан

 

Ким Чен Ир (чапда) раҳбар Ким Ир Сен ва унинг синглиси Ким Кенг Хуи билан.
Ким Чен Ир 1945 йилга қадар Вятское қишлоғида яшаган, 1963 йил

 

Ким Чен Ир деҳқонлар билан мулоқот қилмоқда, 1971 йил

 

Ким Чен Ирнинг Пхеньяндаги ҳарбий мактабга ташрифи давомида ўқувчи
Шимолий Корея етакчисига шарф ўрамоқда. КХДРда Ким Чен Ирни ажойиб бастакор деб ҳисоблашади.
Унинг муаллифлиги қайд этилган олти опера икки йил ичида ёзилган. 1997 йил

 

Ким Чен Ир Пхеньяндаги маданият ва истироҳат боғида самолётни текширмоқда, 1977 йил

 

Ким Чен Ир 2-Миллий мудофаа спорт жамоасининг ўқув машқларини кузатмоқда

 

Ким Чен Ир ўз идорасидаги хонасида

 

Ким Чен Ир Ким Ир Сеннинг 90 ёшлиги ҳамда Шимолий Корея халқ армиясининг 70-йиллиги
шарафига ташкиллаштирилган ҳарбий парадда халқни қаршиламоқда, 2002 йил

 

Ким Чен Ир ҳужжатли фильм съёмкалари вақтида ўз маслаҳатларини бермоқда.
Ким Чен Ирнинг "Чучхе ғоялари ҳақида", "Чучхе фалсафасини ўрганишда юзага келувчи
баъзи саволлар ҳақида", "Кино санъати ҳақида", "Чучхе тамойилига асосланган адабиёт ҳақида"ги
меҳнат маҳсуллари КХДРда классика ҳисобланади. 1979 йил

 

Ким Ир Сен (ўнгда) ва Ким Чен Ир (ўртада) Пхеньян кўчаларидан бирининг макетини кўздан кечиришимоқда

 

Россия президенти Владимир Путин ва КХДР раҳбари Ким Чен Ир Владивостокдаги учрашувда, 2002 йил

 

АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ир Пхеньянда, 2009 йил

 

Ким Чен Ир Корея Меҳнат партияси съездида. 1980-йиллардан бошлаб Ким Чен Ирнинг
таржимаи ҳоли, отасининг таржимаи ҳоли каби, мактаблардаги ўқув дарсликларига киритилган.
Барча китоб ва мақолалар унинг сўзларидан иқтибос келтириш билан бошланади.
Раҳбарнинг номи Шимолий Корея матбуот нашрларида махсус қалин шрифтда ёзилади. 1980 йил

 

Етакчи Ким Ир Сен ўғли Ким Чен Ир билан Пхеньяндаги футбол майдонида, 1989 йил

 

Ким Чен Ир пластик маҳсулотлар заводида, 2010 йил

 

Ким Чен Ир Пхеньяндаги сақич фабрикасида, 2009 йил

 

Ким Чен Ир эндигина Пхеньяндаги янги квартирага кўчиб ўтган артистнинг қариндошлари
ижросидаги қўшиқни тингламоқда, 2010 йил

 

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ир (ўнгда) кенжа ўғли Ким Чен Ин билан
Ишчилар партиясининг 65 йиллиги шарафига уюштирилган парадда, 2010 йил

 

Ким Чен Ирнинг сўнгги йўли

 

Ким Чен Ирнинг ўлимидан кейинги дафн маросими, 2011 йил

 

Ким Ир Сен ва Ким Чен Ирнинг Пхеньяндаги Ёшлар ҳаракати музейидаги ҳайкаллари, 2015 йил

 

Ким Чен Ин Ким Ир Сеннинг дафн маросимида, Пхеньян, 2011 йил