Аянчли қисматлар: Намангандаги мудҳиш жиноят тафсилоти

Жамият 18 Февраль 2017 39427

Судланувчи Козим Ботиров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) билан содир бўлган фожианинг асл сабаби спиртли ичимлик эди. Козим аввал ҳам тўрт бор судлангани боис, сим тўрлар ортидаги ҳаётнинг аччиқ таассуротларини унутмаганди. Аммо қачонлардир ўртага тушган адоват уни тинч қўймади. Тўғри, у қаршисида турган “рақиби”га тушунтирмоқчи бўлди, аввалги ишларни унутиб ярашиб кетишни таклиф қилди. Аммо кеч эди, Асил Холбеков унга қулоқ соладиган, тушунадиган ҳолатда эмасди. Қолаверса, “отиб олгани”дан сўнг жанжал кўтариш унинг одати эди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Ҳар икки йигит ҳам халқ таъбири билан айтганда, “Тоғни урса, талқон қиладиган” даражада бақувват эдилар. Кўтарилган жанжалда кимдир қочиб қолиши, агар бундай бўлмаса, якуни аянчли бўлиши тайин эди.

- Сен бола, тилингни тийишни ҳали ҳам ўрганмабсан. Аввалги пичоқ еганинг эсингдан чиқдими?! – Асилбек шундай дея Козимга ташланди. Аввалига ўзини олиб қочган Козим бир-икки муштдан сўнг, жаҳл отига минди. Ўзини “оёқости” қилиб қўйишни истамади. Бир-икки ажратмоқчи бўлганлар ҳам уддасидан чиқишолмагач, “бор-э”, дегандай кетиб қолишди. Тўполон шу даражага етиб бордики, юз-кўз демай тепиб, муштлашган йигитлар ерпарчин бўлишди.

Козим ерда узала тушиб ётган Асилни хуморидан чиққунча тепкилаб, аёвсиз калтаклагач, уйига кетди.

Қишнинг аёзли куни, танани кўтариб бўлмас даражадаги жароҳатлар ва туннинг зимистони туфайли қаровсиз қолиб кетган А.Холбеков эрталаб жонсиз ҳолатда топилди.

Марҳумнинг ичкиликка муккасидан кетганлиги ва мастлигида тўполон кўтаришини уни яхши билганлар инкор этмайдилар. Минг афсуски, фожианинг асл сабаби шу бўлди.

Важоҳатга минган К.Ботиров шеригини ўта оғир ҳолатга туширгани, у ўзини уддалаб уйига етиб бора олмаслигини англагани ҳолда ташлаб кетди. Уйига бориб, хотиржам ухлади. Инсонийлик юзасидан “Унинг аҳволи нима бўлдийкин?”, дея ўйламади. Оқибатда эса...

Бир инсон ҳаётдан бевақт кўз юмди, иккинчисининг яна тўққиз йиллик умри темир панжаралар ортида бесамар ўтадиган бўлди.

Бу каби воқеаларга сабаб бўлгувчи ичкиликдан атрофимиздагиларни, айниқса, ёшларни асраш, тушунтириш, тарғибот ишларини олиб бориш ҳар бир фуқаро, ота-она учун бурч эканини ёдда тутмоқ керак.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22634 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62903 Жамият
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 51 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 135 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 367 Жаҳон
Си Цзиньпин расмий баёнот билан чиқди - Жанубий Корея билан алоқалар яхшиланади
09:19 590 Жаҳон
Халқ таълими вазири: Ўзбекистон лотин ёзувли ўзбек алифбосини ўзгартирмайди
Кўпроқ янгиликлар