Австриянинг Ҳохфильцен шаҳарчасида давом этаётган биатлон бўйича жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасидаги эстафета мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда Россия терма жамоаси (Алексей Волков, Максим Цветков, Антон Бабиков, Антон Шипулин) маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медалларни қўлга киритди. Бу Россия терма жамоасининг жаҳон чемпионатларидаги 9 йиллик танаффусдан сўнг илк ғалабаси бўлди. Сўнгги марта жамоа 2008 йилда олтин медалларни қўлга киритганди.

Иккинчи бўлиб маррага Франция (Жан-Гийом Беатрикс, Кентен-Фийон Майе, Симон Дестьё, Мартен Фуркад) терма жамоаси етиб келган бўлса, бронза медалини мезбонлар Австрия терма жамоаси (Даниэл Мезотич, Юлиан Эберҳард, Симон Эдер, Доминик Ландертингер) қўлга киритди.