Олимларнинг маълум қилишича, Ер юзида яшовчи инсонлар туфайли содир бўлган иқлим ўзгаришлари минг йиллар давомида рўй берган табиат ҳодисаларини ортда қолдиради. Улар инсонларнинг иқлимга таъсирини тасдиқловчи рақамларни келтиришади. The Anthropocene Review журналида шу мавзудаги мақола тақдим этилди. 

Олимлар одамларнинг иқлимга таъсирини ўрганишга ёрдам берувчи математик тенглама ишлаб чиқишди. Уларнинг фикрича, сўнгги 7000 йилда глобал ҳарорат ҳар юз йилда ўртача 0,01 даражага камайган. Бироқ сўнгги 45 йил ичида ҳарорат ўртача 1,7 даражага кўтарилган, бунга эса иссиқхона газлари чиқиндилари сабаб бўлган. 

Манбага кўра, олимлар буни ўтган миллиард йиллар давомида Ер иқлими сайёранинг астрономик ва геофизик кучлари, шунингдек ички динамикасига боғлиқ бўлгани билан изоҳлашади. Бу омилларнинг Ердаги иқлимга таъсирини  инсоннинг фаоллиги билан таққосланганда анча паст. Иқлимнинг инсон омили натижасида ўзгариши унинг табиий кучлар остида ўзгаришидан 170 карра юқори бўлиб чиқди.  

Тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, "исоннинг иқлимга таъсири шунчаки ўзгаришдан кўра кўпроқ метеорит зарбасига" ўхшар экан.