Ҳонконгнинг «Истерн» клуби бош мураббийи Чанг Юнг Тин Осиё чемпионлар лигасида бош мураббий сифатида ишлаган илк аёл мутахассисга айланади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди.

28 ёшли мураббий билан «Истерн» мамлакат чемпионатида зафар қучишга муваффақ бўлган. Жамоа шу орқали Осиё клубларининг энг нуфузли мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди.

«Истерн» ОЧЛ доирасидаги биринчи тур учрашувини 22 февраль куни Хитойнинг «Гуангчжоу Эвергранд» клубига қарши ўтказади. Учрашув Хитойда бўлиб ўтиши кўзда тутилган.