Капсулали транспорт тизими - Hyperloop қандай ишлайди?

Технология 22 Февраль 2017 5606

Business Insider нашри келажакнинг капсулали транспорт тизими Hyperloop фаолиятига ойдинлик киритувчи видеоконцептга эътибор қаратди. Уни Hyperloop One компанияси Дубайда амалга оширмоқда. 

2016 йил ноябрь ойида Hyperloop One Дубай ҳукумати билан ҳамкорлик битимига эришгани ҳақида эълон қилган эди. Компания раҳбарияти Дубай ва Абу-Зоби шаҳарларини Hyperloop транспорт тизими билан ўзаро боғлашни режалаштирган. Компания, ўша вақтда Hyperloop йўлининг концепти (лойиҳаси)ни ҳам намойиш қилган эди. Ишлаб чиқарувчиларнинг тахмин қилишларича, капсулалар соатига 1125 километр тезликда ҳаракатланади, йўлга сарфланган вақт 12 дақиқани ташкил этади. 

БАА йўловчилари учун махсус мобил илова ҳам ишлаб чиқилади. Унинг воситасида керакли бекатга қандай бориш аниқлаб олинади. Бу илова Hyperloop тизимининг жадвалини ҳам фойдаланувчи эътиборига ҳавола қилади. Агар йўловчи Hyperloop опциясини танласа, илова керакли дарвозага қандай боришни тушунтиради ва бўлғуси саёҳатнинг барча тафсилотларини маълум қилади. 

Шундан сўнг, фойдаланувчи ҳаракатланиш учун капсула турини танлайди. Режага кўра, йўловчиларга бир неча хил: бир киши ёки бир неча кишилик, учрашув, маъруза ёки дам олишлари учун мўлжалланган капсулалар таклиф этилади. 

Капсула йўловчини мустақил равишда Hyperloop тизимига келтиради. Лойиҳа муаллифларига кўра, Дубай — Абу-Зоби йўналишида 120 дона капсула ишлайди, улар соатига 8500 йўловчини манзилига етказади. 

Йўловчилар жойлашган капсулалар бирмунча йирик ҳажмдаги капсулага 4 донадан жойлаштирилади. Ушбу тўртта капсуланинг 3тасида йўловчилар, бирида юклар ташилади. 

Hyperloop One компаниясининг муҳандислик йўналиши менежери Жош Гигелнинг фикрича, келажакда Hyperloop каби транспорт воситалари шунчалик кенг тарқаладики, шаҳарлар аҳолиси улардан метро сингари фойдаланади. 

Йўловчи ва юкли капсулаларни ичига олган йирик капсула Hyperloop қувурини тарк этгач, улар одатдаги йўл орқали мижозни манзилига етказади.

Масалан, Дубайдаги Бурж Халифа осмонўпар биносидаги Hyperloop One бекати шундай кўриниш олади:

Дубайдаги Hyperloop One транспорт тизими концепцияси:

Мовий чизиқлар билан Hyperloop қувурлари белгиланган, пушти туслар билан йўловчилар бекатга етиб келгач, капсулалар давом этадиган йўналишлар акс эттирилган. 

Капсулалар ҳаракатини бошқарув марказидаги мутахассислар назорат қилишади. 

Business Insider нашрининг ёзишича, Hyperloop One дастлаб юкларни ташишни мақсад қилган, аммо 2017 йил февралида юк ва йўловчиларни ҳам ташишини билдирди. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13578 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67738 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36996 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 344 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 818 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 743 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар