Давлат шифохоналари электрон навбат билан ишлашни бошлайди

Жамият 25 Февраль 2017 12501
Фото: ЎзА

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги соҳада ахборот тизимини яратиш бўйича янги лойиҳани жорий қилади. Унда ахборот технологияларининг кенг жорий этилиши кўзда тутилган бўлиб, бу эса йўналишдаги кўплаб муаммоларни самарали ҳал этилишида ўз ҳиссасини қўшади. 

Лойиҳага мувофиқ, тиббиёт муассасаларида электрон навбат тизими жорий этилиши мақсад қилинган. Бу эса беморнинг одатда, шифокор қабулига кириши учун жонли навбат кутиб, ортиқча вақт сарфламаслигини олдини олади. 

Бундан ташқари, қишлоқ тиббиёт пунктлари ва бошқа шифохоналарда телетиббиётнинг жорий этилиши, электрон клиник карталарнинг ишга тушиши инсон саломатлигини ишончли муҳофаза қилишга, касалликнинг ташхиси ва унинг олдини олишда яқиндан ёрдам беради.

Мазкур лойиҳалар давлат раҳбарининг тиббиёт ходимлари билан ўтказган сўнгги икки учрашувидан кейин жорий қилинмоқда. Президент мамлакатдаги соғлиқни сақлаш тизимини кескин танқид қилган эди. 

Кўпроқ янгиликлар