Замонавий дунёни бармоқнинг бир ҳаракати билан ёпиш ҳамда чўнтакка солиб қўйиш мумкин. Кафтга тенг бўлган жойни эгалловчи инновацион технологиялар бизга нафақат дунёда содир бўлаётган воқеалардан ҳар бир сонияда хабардор бўлиш, балки севимли ва яқин инсонларимизнинг, улардан минглаб километр узоқда бўлган ҳолда,ёнида бўлиш имконини беради.

Бунга мисоллар етарлича. Ақлли соатлар – у ота-оналарга болани кун давомида ҳаракатланиши, шунингдек унинг ҳолати: юрак уриши, қон босими, фаоллигини назорат қилиб туриш имконини беради. Нафақат фотосуратлар, балки видеоларни ҳам юқори сифатда етказиб беришга қодир смартфонлар. Баъзида севимли кишингиз, кулаётган фарзандингиз, дўконда ёқиб қолган нарсалар, ажойиб кун ботиши ҳақидаги фотосуратларни тезкорлик билан етказиш талаб этилади! LG смартфонлари – бу нафақат мулоқот учун қурилма. Бу, агар истасангиз, бутунбошли студия бўлиб, у замонавий инсонга ўзини барча йўналишларда кўрсатишга, яратишга, ижод қилишга – кўчада, поездда, самолётда ёрдам беради. Илҳом тезкор ҳаракат ва қарорларни талаб қилувчи барча ерда. Энг асосийси – сиз ҳам доим ўзлигингизда қоласиз, сабаби LG бор эътиборни фойдаланувчининг шахсига қаратади.

“Нарсалар интернети” технологияси ажойиб уй бекаларига ўз яқинлари ҳақида дунёнинг исталган бурчагидан қайғуриш имконини беради: микротўлқинли печда таом иситиб бериш, кир ювиш машинасини қўйиш, бўш қолган музлатгичга нарсалар харид қилиш, турмуш ўртоғи ва фарзандларига муддати тугаётган маҳсулотларни ейиш ҳақида эслатиш. LG компанияси бирламчи таъм ва таом мазасини сақлаб қолувчи жуда ҳам ақлли музлатгичлар ёки микротўлқинли печларни яратиб, айнан шундай имкониятни тақдим этди. Сизнинг ҳозир қаерда эканлигингиз аҳамиятсиз – гўзаллик салонидами ёки Лондондаги иш бўйича анжумандами. Сиз яқинларингиз ёнида бўлиш, улар ҳақида қайғуриш ва уларга ўз муҳаббатингиз ҳақида гапиришни исталган вақтда амалга оширишингиз мумкин. 

Ҳаттоки сизга энг яқин инсонлар ёнингизда бўлишса ҳам, бу илиқ ва қулай ҳолатни янада яқинроқ қилиш имкони бор! LG’дан SmartTV ва 4K технологиясига эга уй кинотеатрлари ҳаттоки энг кўп сонли оилани ҳам телевизор экрани ёнида севимли оилавий комедияни кўриш мақсадида жамлаши мумкин. Кенг кўриш бурчаги туфайли ҳар бир томошабин тасвирни ажойиб сифатда кўриши, товуш, ранг ва ҳажмдан завқланиши мумкин.

Замонавий ҳаётнинг жуда тезкорлиги ҳамда туганмас маълумотлар ҳажми бизни яқин мулоқотдан маҳрум қилаётгандек туюлаётган бир пайтда, ёрдамга ақл бовар қилмас ишланмалар келади, улар инсонларга яқинлашиш, бир-бирини ҳис этиш ва энг муҳим нарсалар билан бўлишишга хизмат қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида