Google интернет қидирув хизмати «human-одам» сўзи билан қидириш буйруғи берилганида тасодифан матнга илова тарзида австралиялик депутатнинг суратини намойиш қилди. Бироқ, кейинчалик, дастурчилар ушбу шахс иллюстрациясини, , инглиз тилининг академик луғатларидан бирига ҳам қасддан жойлаштиришган. 

Google хизмати «Human» ва «Homo sapiens» сўзлари билан қидирувга берилганда Австралия парламентининг аъзоси, инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси раҳбари Тим Уилсон (Tim Wilson) суратини тақдим этган, деб ёзади BuzzFeed.

Аниқланишича, суратни жойлаштирувчи алгоритмнинг ҳисоб-китоблари сабабли бу сурат мазкур қидирув учун намойиш этилган. Уилсон суратини эса, BuzzFeed маълумотларига кўра, робот ушлаб олганига сабаб, у биргина — «human» сўзи билан изоҳланган бўлганлигидадир. 

Депутатнинг қидирув хизматида бу тарзда жойлаштирилгани интернетнинг австралиялик фойдаланувчилари орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Google хизмати бу муаммони ҳал қилишга улгурди ҳамда Уилсон суратини олиб ташлаб, сурат жойловчи робот алгоритмини ўзгартирди. Шу билан бирга, компания ходимлари бу ҳодисага ҳазил билан ёндашишган. Улар инглиз тилининг изоҳли луғатларидан бири Мерриэм-Уэбстернинг «Human» сўзи саҳифасига австралиялик депутат фотосуратини жойлаштиришган ва принтердан чиқариб олишган.