Автомобили ва ўзининг ҳайдовчилик тажрибасига ишонган камдан-кам инсоннинг бу йўллардан ўтишга юраги дов беради. Баъзи бир йўлларни навигаторларда “соғлиқ учун хавфли” деб белгилаб қўйган маъқул. Ҳақиқатдан ҳам, дунёда шунчалик ғалати ва қўрқинчли йўллар борки, уларни қуришмаганда қанчадан-қанча инсоннинг ҳаёти сақланиб қолинган бўларди. Биз 12та энг хавфли йўлларни излаб топдик – уларда ҳаттоки энг тажрибали ҳайдовчиларнинг қўрқмасдан юриши ҳам катта сўроқ остида.

Далтон шоссеси, Аляск

Асосан шағалли йўл бўлиб, ёқилғи олиб юрувчи юк машиналари учун қурилган, бироқ йўлнинг кўп қисмида қор кўчкиларидан огоҳлантирувчи белгилар қўйилган. Шунингдек бу йўлда ўта ингичка муз қатлами бўлиб, йилнинг совуқ пайтларида жуда кучли шамоллар кузатилади.

Притхви шоссеси, Непал

Ҳимолай тоғлари манзарасидан баҳраманд бўлиш – ушбу йўлда ҳаракатланмоқчи бўлган ҳайдовчи учун ёқимли бўлган атиги бир нарсадир. Жуда ҳам кўп транспорт воситалари қатнайдиган асфальт йўлнинг бир неча қисмларида тирбандликлар худди сув тошқинлари ҳамда ўпирилишлар каби тез-тез учраб туради.

Атлантик Роуд, Норвегия

Бу 8 километрлик йўлда ҳаттоки ўта кескин бурилишлар ҳам яхши об-ҳаво пайтида унчалик қўрқинчли эмас, бироқ пўртана юз бериши билан йўлга ҳар сонияда кучли тўлқинлар ёпирилади.

Колыма, Россия

Бу ўлкаларда кузатилувчи совуқ об-ҳаво автомобили двигатели керак бўлмаган пайтда ва ерда тўхтаб қолган исталган сайёҳнинг ҳаётига хавф солиши мумкин. Дарвоқе, ушбу йўл Сталин даврида минглаб маҳбуслар ёрдамида қурилган.

Хо Ши Мин сўқмоғи, Вьетнам ва Лаос

Вьетнамдаги уруш пайтида айнан шу сўқмоқ фронтга кучларни ташлашда ишлатилган ҳамда айнан унинг ёрдамида Шимолий Вьетнам ғалаба қозонган. Албатта, бу йўл доимий авиазарбаларга учраган, бироқ у тезликда таъмирланган, портламай қолган бомбалар эса ер остида қолиб кетган. Турли ҳисоб-китобларга кўра, айни дамда ушбу йўлнинг Лаос қисмида тахминан 80 миллион снарядни излаб топиш мумкин.

Ўлим йўли, Боливия

Бу ерда ҳар йили тахминан 300 киши ҳалок бўлади – шунчаки, автомобиль бошқарувида эътиборсизлик қилиб ёки велосипеддан 3 километрлик баландликдан паста қулаб.

Стельвио довони, Италия

Ушбу 21 километрлик эгри-бугри йўлда 48та кескин бурилиш мавжуд бўлиб, уни босиб ўтиш бўйича рекорд - 15 дақиқаю 23 сонияга тенг. 

Миллион долларлар шоссеси, Колорадо

Сиз мен ушбу йўлдан қайтадан ўтишим учун миллион доллар беришингиз керак. Афсоналарга кўра, бу йўлдан биринчи марта ўтган киши айнан шу сўзларни айтган. Бу ерда жуда тор қисмлар ва кескин бурилишлар кўплаб топилади.

Гуолян тоғли туннели, Хитой

Гуолян сўзининг хитойчадан таржимаси “хатоларни кечирмайдиган йўл” деган маънони билдиради. Қояларда 30дан ортиқ “деразалар” маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан қилинган бўлиб, ҳозирда уларда туристлар сайр қилиб юради. Автомобилда бу ердан ўтиш эса жуда хавфли.

Луксор-Хургада трассаси, Миср

Мисрда йўлдаги энг кўп талончилик ҳолатлари айнан шу трассада кечки вақтларда содир бўлади. Ушбу икки шаҳар ўртасидаги энг яқин йўлни қидириш мақсадидаги сўровда биринчи бўлиб хавфсизлик ва ўз ҳаётини қўриқлаш юзасидан маслаҳатлар тақдим этилади.

Каракорум шоссеси, Хитой ва Покистон

Ўтган асрнинг 60-йилларида ҳар икки мамлакат томонидан қурилган ушбу йўл дунёнинг саккизинчи мўъжизаси деб аталганди. Қурилиш вақтида тахминан 900 киши ҳалок бўлган.

Ҳамдўстлик авенюси, Филиппин

Бу 12 километрлик йўл қисмининг энг ёмон жиҳати шундаки, бу ердаги полосалар баъзида 18тага етади. Бу эса сувни тарқатиш ёмон тизими билан биргаликда ёмғир пайтида сув тошқинларига олиб келади. Ушбу йўлда ҳар йили тахминан бир неча минг инсон ҳалок бўлади.