FAO қирққа яқин мамлакатда очарчиликка қарши шошилинч чоралар кўришга чақирди

Жаҳон 02 Март 2017 7966
Фото: AP

Бугунги кунда дунёнинг 37 мамлакати, шу жумладан Африканинг 28 давлати ташқаридан озиқ-овқат кўринишидаги ёрдамга  муҳтож. Бунга ўтган йилдаги Эль-Нино иқлимий феномени натижасида юзага келган қурғоқчилик сабаб бўлган.

2 март, пайшанба куни БМТнинг Римдаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) штаб-квартирасида тақдим этилган "Ҳосил прогнози ва озиқ-овқат масаласи" ҳисоботида шу мавзуда маълумот берилди. 

Жаҳонда озиқ-овқат таъминотининг кўплигига қарамай, фуқаролик можароларидан жабр кўрувчи минтақаларда бу масала катта муаммодир. Қурғоқчилик эса, озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ вазиятни янада қийинлаштиради. Ҳужжатларда таъкидланишича, бу асосан Шарқий Африка мамлакатларида кузатилмоқда. FAO экспертлари "Қора қитъа" жанубида қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқаришнинг қайта тикланишини тахмин қилаётган бўлишса-да, давомли фуқаролик низолари ва тартибсизликлар кўчувчи ва оч қолувчи кишилар сонининг ошишига олиб келади. 

Яқинда Жанубий Суданда расман очарчилик эълон қилинди. Шунингдек Нигериянинг шимолий қисми, Сомали ва Яманда ҳам озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга боғлиқ вазият жиддий ташвиш туғдирмоқда. 

"Бу мисли кўрилмаган ҳолатдир. Биз аввал ҳеч қачон бир вақтнинг ўзида бир неча мамлакатда бундай очарчилик хавфига дуч келмагандик. Бу ҳолат шошилинч чоралар кўрилишини талаб қилади", - деди FAO бош директор ўринбосари Костас Стамулис.

Жанубий Суданда ҳозирда тахминан 100 минг киши очарчиликдан жабр кўрмоқда. Умуман олганда эса, бу мамлакатда 4,9 миллионга яқин фуқаро фавқулодда ҳолатдаги эканлиги қайд этилган. Июлда уларнинг сони 5,5 миллионга етиши кутилмоқда. 

Нигерия шимолида 8,1 миллион киши ўткир қаҳатчилик шароитида яшамоқда. 

Яманда 17 миллион киши ёки аҳолининг учдан икки қисми озиқ-овқат етишмовчилигидан азият чекмоқда. Бу инсонларнинг деярли ярми шошилинч ёрдамга муҳтож. FAO ҳисоботига кўра, "бу мамлакатда очлик эълон қилиш хавфи жуда юқори". 

Сомалида низолар, фуқаролик ташвишлари ва қурғоқчилик озиқ-овқатнинг ўткир етишмовчилигини бошидан кечираётган кишилар сонининг икки карра кўпайишига олиб келди. Ҳозирги вақтда уларнинг сони 2,9 миллионни ташкил қилмоқда. 

Бундан ташқари, Афғонистон, Бурунди, Марказий Африка Республикаси, Конго Демократик Республикаси, Ироқ, Мьянма ва Суриядаги низо ва тартибсизликлар озиқ-овқат билан боғлиқ муаммоларни чуқурлаштирмоқда ва қочқинларни қабул қилаётган қўшни мамлакатларга салбий таъсир кўрсатмоқда.  

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44734 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6592 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18077 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 105 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 1518 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
Кўпроқ янгиликлар