Beeline абонентлари жорий йилда интернетдан бепул фойдаланишлари мумкин

Технология 05 Март 2017 52741

Beeline алоқа оператори 2017 йил якунига қадар "яшил" технологиялар, жумладан, қуёш батареяларини жорий этишни режалаштирган. Шунингдек, шу йилнинг охирига қадар, янги глобал VEON интернет-платформаси жорий этилиши ҳам кўзда тутилган. 

Шу муносабат билан Beeline фойдаланувчилари таъриф режаси қандай бўлишидан қатъи назар интернетда мультимедия, овозли қўнғироқлар ва хабарлар юборишни бепул амалга оширишга муваффақ бўлишади. 

VEON платформаси 2016 йилнинг ноябрида Италияда  муваффақиятли ишга туширилди. Ҳисоботда қайд этилишича, 2017 йилнинг охиригача барча мамлакатларда VEON интернет платформаси ишга туширилади. 

“2017 йилда Beeline аввалдаги каби жиддий капитал маблағлар сармоясига эътиборини қаратади. Биз LTE стандартини мамлакатнинг энг йирик шаҳарларида ривожлантиришни, шунингдек “яшил” технологияларни - барчага таниш бўлган база станцияларини тўхтовсиз равишда электр қуввати билан таъминлайдиган қуёш батареяларини жорий этишни режалаштирганмиз. VEON интернет-платформаси эса 2017 йилда ишга тушади. Шуни ишонч билан айта оламизки, у ўзининг функционаллиги ва имкониятлари билан Италияда жорий этилган платформадан фарқ қилмайди”, – дейди Unitel‘нинг техник директори Евгений Ключев.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг IV чораги натижалари бўйича Beeline абонентлари миқдори 9 506 503 кишини ташкил этди, бу эса I чоракдаги натижадан 0,1 фоиз кўп. Бир ой давомида битта мобил абонентига бўлган ўртача ҳисоб (ARPU кўрсаткичи) йилдан йилга 10,4 фоизга – 17 925 сўмгача ўсди. Бунда МОU кўрсаткичи (бир ойда битта абонент томонидан фойдаланилган дақиқалар сони) йил мобайнида 554 дақиқагача ўсди (ўтган йилдаги 501 дақиқага нисбатан (+10,6 фоиз).

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36394 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76337 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11736 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142692 Жамият
«Уэмбли»нинг дебюти ва стартда турган кучли учлик. Ҳафтанинг ўтказиб юбориб бўлмайдиган учрашувлари ҳақида
11:08 5 Спорт
Бундестагда Берлиннинг Москвага нисбатан сиёсати хато деб аталди
11:04 44 Жаҳон
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 422 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 202 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2851 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 2139 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар