Туриннинг «Торино» клуби ҳужумчиси Андреа Белотти Италия А Сериясининг 27-турида «Палермо»га қарши кечган учрашувда 7 дақиқа. 15 сония ичида 3та гол урди.

У биринчи голни урган вақтда жамоаси 0:1 ҳисобида ютқазаётганди. Белотти 74-дақиқада бурчак тўпи узатилганидан сўнг боши билан меҳмонлар дарвозасини ишғол қилган. Кейинги икки гол жарима зарбаси ижро этилганда ушбу голеадор ҳужумчи тўпга оёқ қўйиши орқали урилган.

Белотти Италия чемпионатининг жорий мавсумида 24 учрашувда майдонга тушган ва 22 гол уриб, 4та голга пас берган.