Олимлар юрак нима учун уришини аниқлашди

Жамият 07 Март 2017 19564

Олимлар юрак уриши гидравлика туфайли амалга ошишини аниқлашди. Бу ҳақида уларнинг Scientific Reports илмий журналидаги мақолада маълум қилинди

Юракнинг тузилиши ва унинг ишлаш механизми аллақачон ўрганиб бўлинган, бироқ юрак уришининг амалга ошиш сабаби номаълумлигича қолмоқда эди. Швециядаги Қироллик технология институти олимлари юрак уриши вақтида унинг камералари ўлчамларининг ўзгаришини кузатиш мақсадида юракни МРТ қилишди ва у гидравлик кучлар таъсирида амалга ошишини аниқлашди - улар юракнинг қонга тўлишига туртки берар экан.

"Гидравликанинг юрак фаолиятидаги роли шу кунга қадар инобатга олинмаганди", - деди тадқиқотнинг етакчи муаллифи Мартин Угандер. 

Тадқиқот муаллифлари уларнинг кашфиёти юрак касалликларини даволашнинг янги усулларини топишга ёрдам беришига умид қилишмоқда. 

Кўпроқ янгиликлар