Тошкент шаҳрида 2017 йилнинг 3 март куни “Ўзбекистон - Корея” Дўстлик жамиятининг мажлиси бўлиб ўтди. Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг ректори Сарвар Бабаходжаев “Ўзбекистон - Корея” Дўстлик жамиятининг бошқарув раиси этиб сайланди. Бу ҳақда университет Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мажлисда жамиятнинг Бошқарув ҳамда Тафтиш комиссияси аъзолари ҳам сайланди. IUT Проректори Турдимурат Турсунмуратов “Ўзбекистон - Корея” Дўстлик жамиятининг бошқарув раиси муовини этиб сайланди.  

“Haejin NewWorld” компанияси Бош директорининг муовини Сергей Пак “Ўзбекистон - Корея” Дўстлик жамиятининг ижрочи директори этиб сайланди.

Мажлис давомида қатнашчилар Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиш масалаларини муҳокама қилишди.