АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг севимли қизил галстуги шамолда ҳилпирамаслиги учун скотчдан фойдаланди. Трампнинг бундай антиқа кўриниши суратларини кўпчилик ОАВ, жумладан Fox News телеканали тарқатди

Трамп шамолда ҳилпираётган галстугини маҳкамлаш учун қистиргичдан фойдаланиш ўрнига скотчни афзал кўрди. У галстугининг учини ички томондан кўйлагига скотчлашга ҳаракат қилган. Телеканал бунга изоҳ бериб, "ҳаттоки АҚШ президенти ҳам муаммонинг тез ечимини топишига тўғри келади" деб киноя қилган. Телеканалнинг эслатишича, Трамп инаугурацияси куни ҳам худди шу усулдан фойдаланган.

Ижтимоий тармоқларда баъзи фойдаланувчилар Трампни топқир ва зукко деб аташган, бошқалар эса унинг бу усулини "қонунга хилоф" деб киноя қилишган.