Женева автошоуси: Toyota барчани лол қолдирмоқда

Технология 08 Март 2017 10666

Автошоуда Toyota шаҳар оҳангига мостлаштирилган автомобиллар ишлаб чиқариш тамойилини давом эттирган ҳолда ишқибозлари эътиборига бутунлай янгича кўриниш касб этган i-TRIL модели ва Yaris туркум бренди оиласига мансуб янги хэтчбекни тақдим этди.

Toyota i-TRIL Франциянинг Ницца шаҳридаги ED² дизайн студияси билан ҳамкорликда яратилган. Модел ихтирочилари ушбу ўзига хос услубда яратилган ҳаракат воситасини ҳар қандай шаҳар шароитида хизмат қилишини таъкидлаб, ундан ишонч билан бошқа тоифадаги электр автомобиллари, жамоат транспортлари ҳамда мотоцикллар ўрнига фойдаланиш мумкинлигини эътироф этишмоқда.

i-TRIL асосан янги турдаги истеъмолчи учун, яъни банд ва ёлғиз ёки фаол ҳаёт тарзини кечириб, ёши 30дан 50 ёшгача бўлган иккитагача фарзанди бор ҳамда кичик ва ўртача катталикдаги шаҳарда истиқомат қиладиган инсонлар учун мостлаштирилган.

Оғирлиги 600 кг.га тенг i-TRIL нинг узунлиги 2 830 мм ва бўйи 1 460 мм бўлиб, электр двигатели билан ҳаракатланади. Унинг кабинаси ва орт қисми ўртасига шарнир механизми ўрнатилган. Бунинг ёрдамида автомобиль кузови ва олд ғилдираклари эгилиш имконига эга бўлсада, унинг орқа ғилдираклари ҳеч қачон йўлга нисбатан перпендикуляр жойлашишини йўқотмайди.

Toyota i-TRIL электр двигатели бир марталик қувватланиш билан 200 километргача ҳаракатлана олади. Модель, муқобил имкониятлар ва автомобиль ҳайдашдан ҳузурланиш нуқтаи назари эътиборга олинган ҳолда шундай ясалганки, унинг педали йўқлиги боис исталган оёк кийимингиздан фойдаланишингиз мумкин.Чунки бошқарув компьютер сичқончасига ўхшаш жойстик орқали амалга оширилади. Машина, ҳатто, автоном режимда нурли сигнал орқали кабинанинг букилгани ҳамда аудио ва янгиликлар тизимидан фойдаланиш учун овоз таниш қобилаятига эга.

i-TRIL салони кабинанинг букилиши эвазига унинг ичидаги йўловчилар олди тарафда фақат битта ҳайдовчининг ўриндиғи бўлгани боис, оёқларини бемалол узатиб ўтириш ва автомобилнинг текник имкониятларидан баҳра олиш имкониятига эга бўладилар.

Toyota’нинг яна бир янгилиги хот-хэтч Yaris GRMN бўлди. Унинг двигатели олтита тезликли механик қутига уланган, тортиш кучи олд ғилдиракларга бириктирилган ва тормоз тизими кучайтирилган.

Хэтчбек уч эшикли кўринишда тақдим этилмоқда. Унинг олд бампери анчагина ўзгача кўриниш олган, орқа спойлери ҳам ўзгартирилган ҳамда 17 дюймли BBS ғилдираклар билан жиҳозланган

Yaris GRMN ичида спорт автомобилларига хос ўриндиқлар, тоза чарм билан қопланган руль ва алюмин педаллар ўрнатилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар