Янгиланган “ғишт” Nokia’га жуда катта талаб кузатилмоқда

Технология 09 Март 2017 17886

Nokia 3310 янгиланган телефонига дастлабки буюртмаларни қабул қилиб олаётган Carphone Warehouse компанияси “жуда катта талаб” ҳақида маълум қилди, деб ёзмоқда The Telegraph.

Харидорларда Nokia 3310’га аввалдан буюртма бериш имконияти расмий анонсдан бир ҳафта ўтиб пайдо бўлди.

- Nokia 3310’га бундай катта қизиқиш, харидорлар ҳақиқатдан ҳам телефонни олиш иштиёқида эканидан далолат беради, - дея айтиб ўтди  Carphone Warehouse компаниясининг савдолар бўйича директори Эндрю Уилсон. У айнан қанча буюртма келиб тушганига ойдинлик киритмади.

HMD компанияси телефон чиқарилиши ҳақида маълум қилганидан сўнг, Nokia ҳақидаги қидирувлар сони 797 фоизга ортди, деб ёзади The Telegraph.

Шу билан бирга, таҳлилчиларнинг фикрича, компания бор эътиборини айнан Nokia 3310’га қаратиши керак эмас.

- Янги Nokia 3310 телефонининг чиқарилиши компания замонавий смартфонларини ҳам бир чеккага суриб қўйиши мумкин, - деб ҳисоблайди IHS Markit таҳлил компаниясининг бўлим бошлиғи Ян Фогг. - HMD Nokia бренди фақатгина аввалги хотираларни ёдга солишидан қочиши керак.

Айни дамда HMD ўз смартфонларига рақобатбардош нархларни таклиф этиши керак, бу Ғарбий Европа бозорларини эгаллашда қўл келади, деб ҳисоблайди IHS Markit таҳлилчилари.

 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 93769 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45981 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51265 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9147 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20003 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 45 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 312 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 256 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар