Чемпионлар лигасининг 1/8 босқичида "Барселона" ва "ПСЖ" клублари жавоб ўйинини ўтказишди. Парижда кечган ўйиндаги 4:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кўпчилик "ПСЖ"нинг кейинги босқичга чиқиши аниқ, деб ҳисоблаган эди. Бироқ "Ноу Камп"даги ўйин кўпчиликни ҳайратга солиб, 6:1 ҳисобида "Барселона" фойдасига ҳал бўлди.

Энрике шогирдлари сўнгги 7 дақиқа ичида 3та гол киритиб, парижликларни мусобақадан чиқариб юборди. Қуйида эътиборингизга ушбу ўйиндан энг муҳим суратларни тақдим этамиз.