Москва шаҳрида яшовчи суриялик йигит, Россия Халқлар дўстлиги университетининг собиқ талабаси 21 ёшли Ратиб телефонда суҳбатлашаётган пайтида ток уриши натижасида шифохонанинг жонлантириш бўлимига етказилди. Гап шундаки, воқеа содир бўлган вақтда iPhone 5S заряд олаётган бўлган. "Life" шу ҳақида хабар берди. 

Мазкур воқеа 8-март куни Кировградский кўчасида содир бўлди. Ратиб iPhone 5S телефонида суҳбатлашаётган эди, бирдан унинг ота-онаси портлашга ўхшаш баланд товуш эшитишди, ўғлининг хонасига киришганида уни ҳушсиз ҳолатда топишди. 

"Ратибнинг отаси менинг ёнимга келиб, ёрдам сўради. Унинг ёнига борганимда ҳушсиз ётарди. Мен тез ёрдам бригадасини чақирдим. Шифокорлар уни ҳушига келтиришди ва шифохонага олиб кетишди", - деди жабрланувчининг қариндоши Шокир. 

Йигитни куйганлар марказининг жонлантириш бўлимига жойлаштиришди. Ратибга электрожароҳат ва кўплаб куйиш ташхиси қўйилди. Бундан ташқари, унинг марказий асаб тизимига зиён етди.