Нидерландиядаги Туркия фуқаролари бу мамлакатнинг Туркияга қарши режаларини бузади, деб маълум қилди президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулдаги митингда.

Президент Нидерландия ҳукуматининг Туркия ТИВ раҳбари Мевлуд Чавушўғли самолёти қўнишига рухсат беришни бекор қилиш ҳақидаги қарорига изоҳ бериб, ҳаммаси якунда тескари эффектга эга бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Нидерландия Туркия ташқи ишлар вазири самолётининг қўнишига рухсат бермасликка қарор қилди

«Туркия 16 апрелдаги конституциявий референдумдан сўнг жавоб чораларини қўллайди. Анқара сабрли бўлишни яхши билади», - дея таъкидлаб ўтди Туркия президенти. «Кўрамиз, энди сизларнинг самолётларингиз Туркияда қандай қўнар экан. Албатта, оддий фуқаролар ҳақида эмас, балки дипломатлар ҳақида гапирмоқдаман», - дея аниқлик киритди президент.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Нидерландия ҳукуматининг на сиёсатдан ва на дипломатиядан хабари бор. «Улар қўрқоқлар. Бу қарорларнинг барчаси – нацизм ва фашизм сарқити», - дея таъкидлаб ўтди Туркия раҳбари.

Эрдўған Нидерландия раҳбариятини “фашистлар” деб атади

Нидерландия ҳукумати эса Мевлуд Чавушўғлининг самолётига қўнишга рухсат бермаслик ҳақидаги қарорни «жамоатчилик хавфсизлиги» ва «хавфсизлик чоралари» дея оқлаган.

Туркия ташқи ишлар вазири мамлакатда яшовчи турклар олдида ўз мамлакатидаги конституциявий ислоҳотга бағишланган нутқ сўзлашни режалаштирганди. 

Туркия ташқи сиёсат идораси раҳбари Нидерландия ҳукумати қўнишга рухсат беришни бекор қилса, Анқара бу мамлакатга нисбатан жуда қаттиқ иқтисодий ва сиёсий санкцияларни киритиши ҳақида огоҳлантирди.