Минг от кучига эга гиперкар 2,2 млн еврога баҳоланди

Технология 11 Март 2017 7580

Германиянинг машҳур автомобилсозлик компанияси томонидан ишлаб чиқилган Mercedes-AMG Project One гибрид гиперкари чекланган миқдорда 275 нусхада ишлаб чиқарилади. Унинг энг арзон намунаси 2,275 миллион евро туради. Бу ҳақда Top Gear кўрсатуви компания раҳбари Тобиас Моерсга асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

«Автомобиль Формула-1 технологиялари билан тўлдирилган, — деган Моерс. — Бу 1,6-литрли, дақиқасига 11 минг марта айланадиган двигателдир. Ушбу машинанинг олд ғилдиракларини электромоторлар ҳаракатга келтиради. Шу билан бирга, унинг барча электр жиҳозлари Формула-1 дунёсига тегишли. Турбиналар, стартер ва батареялар дунёдаги энг қимматларидир».

Motoring нашрининг Моерсга асосланган ҳолда аниқлик киритишича, ички ёнув двигателининг захираси атиги 50 минг километрдир. Шундан сўнг, моторни алмаштириш ёки қайта таъмирлаш талаб этилади. Тахминларга кўра, двигатель минг от кучига эга бўлади. 

Mercedes-AMG Project One расмий тақдимоти сентябрь ойида Франкфурт моторшоусида бўлиб ўтади. Project One моделининг 275 донаси ҳам 2016 йилдаёқ сотиб бўлинган. 

Кўпроқ янгиликлар