"ПСЖ" раҳбарияти Унаи Эмери ўрнига "Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегрини таклиф қилмоқчи. Бунга жамоанинг Чемпионлар лигасидан чиқиб кетгани сабаб бўлган. 

 L'Équipe берган маълумотга кўра, французлар Аллегридан ташқари "Атлетико Мадрид" бош мураббийи Диего Симеоне билан музокаралар олиб бориши мумкин. 

"ПСЖ" 28-турдан сўнг Франция чемпионатида 3-ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам "Монако"дан 3 очко ортда бормоқда.