Siemens атом электстанцияси учун эҳтиёт қисмини 3D-принтерда тайёрлаб берди

Технология 11 Март 2017 5454

Словенияда Siemens мутахассислари томонидан атом электрстанциясига мўлжалланган дунёдаги биринчи эҳтиёт қисми босиб чиқарилди ва ўрнатилди. Эндиликда Кршко АЭСда ёнғинга қарши функционал импеллер насос бор бўлиб, у 3D-босма технологияси ёрдамида яратилди.

Станцияда эски қисм 1981 йилда ўрнатилган бўлиб, уни алмаштириш вақти аллақачон келганди, бироқ буни амалга ошириш жуда мушкул бўлган, сабаби асл эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчининг ўзи йўқ. Шунинг учун Siemens муҳандислари 3D-технологияда виртуал нусхани яратишди, сўнгра уни ўз фабрикаларидан бирида босиб чиқаришди. Импеллар тайёрланганидан кейин, уни бир неча ой давомида синовдан ўтказишди ва ишлашига ишонч ҳосил қилишган. Натижа эса ажойиб – босиб чиқарилган қисм ўз хусусиятларига кўра асл нусхадан ҳам яхшироқ бўлиб чиқди.

Siemens компанияси ўзининг бундай босма заводини 2009 йилда ишга туширган. Ўшанда бери кўплаб фойдали қурималар тақдим этилди. Масалан, ўтган йилда у ерда газ турбиналари учун қисмлар босиб чиқарилди, сўнгра улар Чехиядаги электрстанцияларидан бирида ўрнатилди.

Кўпроқ янгиликлар