«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду тез вақтлар ичида яна ота бўлади, бу сафар эгизакларга. The Sun таблоиди 32 ёшли футболчининг оиласига яқин манбага асосланиб хабар қилишича, бу сафар у эгизакларга оталик қилади.

АҚШда истиқомат қилувчи суррогат она ҳозирда футболчининг фарзандларини қорнида кўтариб юргани ва у яқин вақт ичида португалиялик футболчи учун эгизакларни дунёга келтириши айтилган.

«Криштиану оиласининг янги аъзоларини сабрсизлик билан кутмоқда. У шахсий ҳаёти ҳақидаги янгиликларни ошкор этишни истамайди, аммо у эгизаклар тез орада туғилиши ҳақида яқинларига айтган. У фарзандлар тарбияси билан шуғулланиш вақти келганини ҳис қилмоқда», — дейилган хабарда.

Айни вақтда ушбу бадавлат футболчининг  6 ёшли ўғли бор ва у ҳам суррогат онадан дунёга келган.