Трамп ва Меркель учрашуви ёмон об-ҳаво сабабли қолдирилди

Жаҳон 14 Март 2017 4220

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Германия канцлери Ангела Меркелнинг 14 мартга белгиланган учрашуви Вашингтонда кутилаётган қор бўрони туфайли 17 мартга кўчирилди. Бу ҳақда журналистларга АҚШ президенти матбуот котиби Шон Спайсер маълум қилди. 

"Президент Германия канцлери билан суҳбатлашиб, об-ҳаво туфайли учрашувни қолдиришга келишиб олди. Учрашув 17 март кунига кўчирилди, тадбирлар жадвали аввалгидек бўлади", деб айтган Спайсер.

АҚШ шимоли-шарқида 13 ва 14 март кунлари бу мавсум учун ноодатий паст ҳароратлар бўлиши кутилмоқда (Цельсий бўйича минус 4 – минус 2 градус).

Шунингдек, ёмон об-ҳаво сабабли авиакомпаниялар 1,5 мингдан кўпроқ рейсни бекор қилишган.  

Кўпроқ янгиликлар