Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлускони ягона Европа валютаси халқаро савдо учун сақланиб қолиниши, Италияда эса евронинг ўрнига "янги лира" муомалага киритилиши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақида "Il Giornale" нашрида хабар берилди. 

"Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти лауреатларини тинглаб, менда евроҳудуддан чиқмасликка мойиллик пайдо бўлди, бу бизга жуда қимматга тушиши мумкин. Евро сақланиб қолиши керак, энг аввало, халқаро савдо-сотиқ учун ҳам, умумий оилавий фойдаланиш учун эса янги лирани муомалага киритиш лозим", - деди Берлускони интервью чоғида. 

Унинг сўзларига кўра, евронинг жорий қилиниши Италия миллий қадриятларининг деярли ярми йўқолишига олиб келди ва қашшоқликни кучайтирди, натижада мамлакатдаги ҳар тўртинчи италиялик камбағалга айланди. "Шу боис биз ўз дастуримизда "камроқ солиқ, камроқ давлат, камроқ Европа" шиорига амал қиламиз", - деди "Олға, Италия!" мухолифат партиясини бошқарувчи сиёсатчи.