Тожикистон "Ц" ҳарфини истеъмолдан тўлиқ чиқариш арафасида

Жаҳон 15 Март 2017 7587
Фото: livejournal.com

Тожикистонлик олимлар кишилар исми-шарифини ёзишда "Ц" ҳарфини истеъмолдан олиб ташлашни таклиф қилишмоқда. Масалан, Россия ва хориж сиёсатчилари, олимлари ва жамоат арбобларининг исми-шарифларида.

Тожикистон фанлар академияси Тил ва адабиёт институтининг тожик тили бўлими раҳбари Сайфиддин Мирзоев Asia Plus'га хабар беришича, тожик тилида аввал "Ц" ҳарфи бўлмагани сабаб уни алифбодан олиб ташлашган. 

Бироқ энди олимлар кишилар исми-шарифини ёзишда бу ҳарфни қўлламаслик ташаббуси билан чиқишди. Масалан, Марк Цукербург тожик тилида ёзилганда Марк Сукерберг, Борис Ельцин - Борис Ельсин, Клара Цеткин - Клара Сеткин, Зураб Церетелли - Зураб Серетелли ва ҳ.к.

"Тожик тилида умумий отларда "Ц" ҳарфи қўлланмаяпти. Бу ҳарф баъзи ҳолларда "С", бошқа ҳолларда эса "ТС"га алмаштирилган. Масалан, цемент-семент, цирк-сирк, концерт-консерт, конститутция-конститутсия, доцент-досент", - деди Мирзоев. 

У тожик тили орфографияси қоидаларининг 13-пунктида "Ц" ҳарфи кишилик отларида қўлланилиши ёзилганини эслатиб ўтди.  

"Биз, Тожикистон фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институти "Ц" ҳарфини алифбога ёки қайтариш, ёки 13-пунктдан изоҳни олиб ташлашни таклиф қилгандик. Ахир, бу қоидага тўғри келмайди", - дейди Сайфиддин Мирзоев.

Унинг сўзларига кўра, тилшунос олимлардан иборат ишчи гуруҳ бу масалани кўриб чиқиб, кишилик номларида ҳам "Ц" ҳарфини қўллашни тўхтатиш таклифини беришган. Мазкур таклиф тасдиқ учун парламентга йўлланади. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар