Россиянинг Киров вилояти журналисти Владислав Крисов ўзининг «Точка зрения» (нуқтаиназар) кўрсатуви учун «Гражданская платформа» партияси маҳаллий бўлими котиби Михаил Шевелёвдан интервью олган. Гап губернатор сайлови ва «Единая Россия» партияси номзодлари хақида борган. Бироқ, интервью эълон қилингач, сиёсатчининг сўзлари ўз аҳамиятини йўқотди. Томошабинлар, лавҳадаги гулга эътибор қаратишди. 

Сиёсатчи саволларга жавоб берар экан, 30 сониялик лавҳада орқа планда турган гул ёнтомонга қийшайиб қолган. 

Крисовнинг изоҳ беришича, гул видео интервью олинишида бироз олдин орқа бўшлиқни тўлдириш мақсадида шу жойга ўтказилган. У эса ўз оғирлигини кўтара олмай эгилиб қолган. Интервьюнинг айни шу қисми ижтимоий тармоқларда оммалашиб кетган.