Олий Лиганинг 3-тури доирасида 4та учрашув ўтказилди.

Ўтган мавсумда тўртинчи ўринни эгаллаган «Бухоро» ўз майдонида Тошкентнинг «Обод» жамоасини қабул қилиб, кутилмаганда мағлубиятга учради.

Учрашувнинг 63-дақиқасида Ғайрат Умиров киритган ягона гол «Обод»га сафарда муҳим ғалаба келтирди. Бу тошкентликлар жамоасининг мавсумдаги илк ғалабаси бўлди.

Бу турда Қашқадарё вилоятининг икки жамоаси тўқнашди. «Шўртан» «Машъал»ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида ютқазди. Меҳмонлар жамоаси сафида Раҳмонов пенальтидан, Зафар Тўраев эса ўйиндан гол киритди. Муборакликлар ўйинда бир киши кам бўлиб қолганди, иккинчи бўлимда Қўзибоев майдондан четлатилганди.

«Қўқон-1912» ҳамда «Қизилқум» клублари ўртасидаги учрашувда мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилди. Ўйинда ягона гол 51-дақиқада Райевац томонидан киритилди. Ушбу ғалабадан кейин қўқонликлар 4 очко билан 7-ўринга жойлашди.

«Сўғдиёна» ҳамда «Олмалиқ» клублари ўртасидаги учрашувда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Бу жиззахликлар жамоасининг мавсумдаги илк ғалабаси ва илк очколари бўлди.

Олий Лига, 3 тур
«Бухоро» - «Обод» - 0:1 
Гол: Умиров 63
«Бухоро»: 25.Муҳиддин Худоёров, 5.Кирилл Пасичник, 8.Ивор Вейцер, 11.Санъат Шихов, 17.Алишер Шоғуломов, 19.Жасур Ҳасанов, 22.Шохрух Гадоев, 27.Раббим Ҳасанов, 28.Эргаш Исмоилов, 29.Владимир Баенко, 77.Иван Нагаев
«Обод»: 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Аброр Хусинов, 3.Анвар Ғофуров, 4.Фарҳод Мираҳматов, 5.Ғайрат Умиров, 6.Шерзод Жалилов, 7.Санжар Риҳсибоев, 8.Дониёр Ҳасанов, 10.Суннатилла Эрматов, 11.Шохруз Норхонов, 19.Сардор Қаҳҳоров
Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкент), Андрей Снетков (Тошкент вил.), Равшан Абдувоҳидов (Қарши)

«Шўртан» - «Машъал» - 0:2 
Гол: Раҳмонов 5 (пен), Тўраев 35
«Шўртан»: 1.Элдор Тожибоев, 3.Азиз Ғуломхўжаев, 9.Игорь Таран, 11.Зафар Полвонов, 14.Умар Эшмуродов, 15.Обид Жўрабоев, 18.Элдор Бойматов, 22.Сирож Ҳамроев, 27.Сардор Собирхўжаев, 77.Отабек Нарзуллаев, 88.Акмал Холматов
«Машъал»: 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Сардор Раҳмонов, 9.Жамолиддин Убайдуллаев, 13.Шаҳзод Шайманов, 18.Аббос Шодмонов, 19.Зоҳир Қўзибоев, 22.Бобур Қосимов, 44.Асилжон Бегимқулов, 55.Аваз Агалиев, 77.Абдуллоҳ Олимов, 90.Зафар Тўраев
Четлатиш: Қўзибоев 66

«Қўқон-1912» - «Қизилқум» - 1:0 
Гол: Райевац 51
«Қўқон-1912»: 12.Азиз Ашуров, 4.Баҳодир Акрамов, 5.Жалил Кимсанов, 8.Собир Ҳамидов, 11.Андрей Сидоров, 18.Баҳодир Пардаев, 23.Александр Мерзляков, 24.Иброҳим Раҳимов, 26.Акмал Холмуродов, 77.Мурод Холмуҳаммедов, 99.Филип Райевац
«Қизилқум»: 22.Артём Макосин, 3.Шукурали Пўлатов, 4.Эркин Бойдуллаев, 8.Акмал Рустамов, 10.Воҳид Шодиев, 14.Файзулло Қамбаров, 15.Азамат Алланиёзов, 17.Артур Геворкян, 19.Жасур Ҳасанов, 23.Шерали Жўраев, 27.Илҳом Юнусов

«Сўғдиёна» – «Олмалиқ» 3:2
Голлар: Ислом Иномов 9, - 0:1. Санжар Рашидов 45+1 пенальти, - 1:1. Владислав Касминин 66, - 1:2. Сухроб Қобилов 79, - 2:2, Шохруҳ Достонов 3:2.
«Сўғдиёна»: 12.Шохрух Эшбўтаев, 2.Сардор Қулматов, 3.Азамат Исроилов, 4.Элёр Орифов, 7.Санжар Рашидов, 8.Сухроб Қобилов, 10.Алишер Маҳмудов (11.Шохрух Достонов, 70), 17.Ихтиёр Тошпўлатов, 18.Қаҳрамон Баҳодиров (15.Иззатилла Абдуллаев, 62), 59.Сарваржон Жўраев, 77.Сардор Эминов
«Олмалиқ»: 45.Акбар Тўраев, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 5.Дилшод Жўраев, 15.Фарҳод Мусабеков (11.Виктор Клишин, 75), 17.Камолиддин Мурзоев (7.Алибобо Раҳматуллаев, 72), 18.Шавкат Муллажонов, 19.Ислом Иномов, 55.Раҳматулло Бердимуродов, 77.Муҳаммад Исаев (9.Забиҳилло Ўринбоев, 60), 88.Игорь Йелич, 90.Владислав Касминин
Огоҳлантиришлар: Абдуқаҳҳор Хожиакбаров 28, Владислав Касминин 29.