Тежамкор келин никоҳ маросимига оддий йўловчи автобусида боришни маъқул топди

Жамият 19 Март 2017 18508

Буюк Британиянинг Дерби шаҳрида яшовчи 34 ёшли Ивонна Горманнинг турмуш ўртоғи Жим Лизга кўпчилик уйланган британияликларнинг ҳаваси келиши аниқ. Ивонна аксарият рафиқалардан фарқли, жуда ҳам тежамкор аёл бўлиб чиқди. Унинг ўз никоҳ маросимига йўловчи автобусида боришни маъқул кўрганидан шундай хулосага келиш мумкин. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда. 

Аёл қимматбаҳо "роллс-ройс"лар ва "бентли"лардан иборат тўй кортежига пул сарфлаш, машиналарни қўйишга жой топиш билан боғлиқ асаббузарликлар ўрнига ўзининг 10 нафардан кўпроқ яқинини никоҳ маросимига 4-йўналиш бўйича қатнайдиган оддий йўловчи автобусида олиб боришга қарор қилди.

Ивоннанинг уйи шундоққина автобус бекати ёнида эканлиги унга бундай фикрни берди. 10 дақиқалик сафар келин ва унинг отасига киши бошига 2 фунтдан тушди. 

Ивонна "ҳайратдан қотган" пиёдалар кўз ўнгида чиройли тўй кўйлагида бекатда автобусдан тушиб, отасининг қўлини ушлаганча қайлиғи уни кутиб турган никоҳлар қайд қилинувчи муниципалитетга йўл олди. 

Кун янгиликлари
Гўшт қимматлашгани ҳақидаги мақолага акс-садо: «Фермерларга тегманг!»
16:40 / 23.05.2017 59302 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 116840 Жамият
Непал бош вазири истеъфога чиқди
18:13 6 Жаҳон
Навальний Усмоновга: “Ўзингизга ортиқча баҳо берманг, сиз энг муҳим шахс эмассиз”
17:51 2335 Жаҳон
Имомали Раҳмон Дональд Трампни унинг кўришиш услубида мағлуб этди
17:46 3000 Жаҳон
Фарғоналик аёллар спорт машғулотларида мунтазам қатнашмоқда
17:30 459 Жамият
Трамп хорижий сафари маршрутида географик хатога йўл қўйди
17:20 4894 Жаҳон
2017 йилда ғалладан бўшаган 950 мингдан ортиқ гектар майдонларга такрорий экин экилади
Соғлиқни сақлаш вазири ЖССТнинг янги раҳбари билан учрашди
АҚШ ғарбий соҳилларида рўй берган кўчки йирик магистрални тўсиб қўйди
16:57 1379 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар