BMW компаниясининг автомобилларни автоном бошқариш бўйича катта вице-президенти Эльмар Фрикенштейн ушбу марканинг илк ҳайдовчисиз модели 2021 йилда бозорга чиқишини маълум қилди.

Марканинг биринчи ҳайдовчисиз модели Level 3 тоифасига мос келади. Бу тоифа машина бошқарувига фақатгина фавқулодда вазиятларда аралашишни назарда тутади, деб хабар бермоқда Automotive News нашри.

Level 4 ҳайдовчига машина бошқарувини у истаганида қўлга олишга имкон беради. Level 5 эса тўлиқ ҳайдовчисиз автомобиль бўлиб, унда рул ва машинани бошқаришнинг бошқа органлари бўлмаслиги мумкин. BMW Level 4 ва Level 5 техникаси билан шуғулланмоқда, бироқ унинг бундай тоифадаги машиналари бозорда қачон пайдо бўлиши ҳозирча номаълум.