Миллиардерлар учун йирик яхталарни яратиш жуда камсонли компаниялар бизнеси ҳисобланади. Қуйида ушбу бозорда сўнгги йилларда етакчилик қилаётган компаниялар ва уларнинг брендлари рўйхатини тузиб чиқдик.

LVMH

Раис ва бош директор: Бернард Арно
Брендлар: Princess Yachts, Royal Van Lent (Feadship)
Йиллик даромад: 35,6 млрд доллар (2015)

Moet Hennessy Louis Vuitton (LVMH) яхта саноати бозоридаги энг етакчи ўйинчилардан бири саналади. 2008 йилда LVMH’нинг сармоя компанияси L Capital Princess Yachts’ни 200 млн фунтга сотиб олди. Ўша йили шунингдек Royal Van Lent (Feadship’нинг бир қисми) ҳам 200-400 млн еврога харид қилинди. 2007 йилда Royal Van Lent 100 млн. евролик айланма ҳақида хабар берди. Маълумки, LVMH “Ренова” эгаси Виктор Вексельбергга тегишли Tango яхтасини (77 метр) қурган.

Gavio Group

Ҳозирги эгаси: Бенжамино Гавио
Брендлар: Baglietto, Cerri Cantieri Navali, Bertram
Йиллик айланма: 2,2 млрд евро (2012)
Gruppo Gavio – Италиянинг катта корпорацияси бўлиб, асосий бизнеси Италиядаги 1400 км автойўлларга хизмат кўрсатувчи компанияга тўғри келади. 2012 йилда Бенжамино Гавио Baglietto’ни 18,5 млн еврога сотиб олди. Шунингдек гуруҳ саноатдаги позициясини Cerri Cantieri Navali ҳамда 2015 йилда Американинг Bertram брендини харид қилиб мустаҳкамлади.

Privinvest Group

Эгалари: Акром ва Искандар Сафа
Брендлар: CMN, Nobiskrug, ADMShipyards
Privinvest Group Европадаги энг кекса денгиз корпорацияларидан бири бўлиб, у яхта саноатидан ташқари ҳарбий-денгиз соҳасида ҳам ўз фаолиятини олиб боради. Ака-ука Сафалар томонидан асос солинган компания 1992 йилда Францияда жойлашган Constructions mécaniques de Normandie’ни (CMN) харид қилди. Кейинчалик компания Яқин Шарқдан келаётган буюртмалар учун кемалар қура бошлади.

2007 йилда компания Abu Dhabi MAR’нинг 30 фоизини ўзига олди. 2007 йилда Privinvest Германиянинг Nobiskrug кемалар қуриш корхонасини сотиб олиб, ўз позициясини янада мустаҳкамлади.

Azimut-Benetti Group

Амалдаги эгаси: Паоло Вителли
Брендлар: Benetti, Azimut
Бир ойдаги максимал даромад: 300 млн евро (2011)
Азимут Паоло Вителли томонидан 70-йиллар бошида ташкил этилган бўлиб, кейинчалик компания ҳажми 43 фут келадиган биринчи яхтани ишлаб чиқарди. Шундан сўнг Азимут Кувайт шаҳзодасига дунёдаги биринчи шишатолали 30-метрлик яхтани етказиб берди, унга Failaka деб ном берилди. 1985 йилда Azimut Виарежио шаҳрида Fratelli Benetti кемалар қуриш корхонасини сотиб олди. Кейинчалик фирма ёш дизайнер Стефано Рижини билан ҳамкорлик қила бошлади ва айнан у бутун дунёга машҳур бўлиб кетган Azimut қайиқларининг ўзига хос белгиларини ўйлаб топди.

2001 йилда компания Gobbi корхонасини (у ҳозирги вақтга қадар 10-18 метрлик Atlantis қайиқлар сериясини ишлаб чиқаради) сотиб олган бўлса, 2004 йилда гуруҳ Москвада Marina di Varazze ва Royal Yacht Club’ни қурган Fraser Yachts фирмасини харид қилди. 2011 йилда компания активлари 300 миллион еврога ортиб, 600 млн евролик айланмага етди. 

Ferretti Group

Ҳозирги эгалари: Weichai Group
Брендлар: Ferretti, Custom Line, Pershing, CRN, Itama, Mochi Craft, Riva
Максимал қиймат: 1,5 млрд евро (2007)
Ferretti 1968 йилда Алессандро ва Норберто Ферреттиларнинг оилавий бизнеси сифатида ташкил этилган. 1971 йилда компания ўзининг илк моторли кемасини харид қилди ва 1982 йилга келиб балиқ овлашга мўлжалланган қайиқларни ишлаб чиқара бошлади. 1996 йилда гуруҳ кенгайишга қарор қилди ҳамда 26-40 метрлик қайиқларни ишлаб чиқаришга жавобгар бўлган Custom Line бўлимини ишга туширди. Компания кейинги барча йиллар давомида бозордаги позициясини мустаҳкамлаб борди ҳамда CNA (1998), CRN (1999), Riva (2000), Mochi Craft (2001) ва Itama (2004) каби брендларни сотиб олди.

Ferretti Candover Investments томонидан харид қилинганидан сўнг унинг қиймати 1,5 млрд еврога етди (2007 йил), бироқ молиявий инқироз нархни кескин пасайтирди. Bloomberg маълумотига кўра, компания ўзининг 1,2 млрд евролик қарзларини сармояларга айлантирди. Охир-оқибат Ferretti Group Weichai Group’га сотиб юборилди.

Heesen Yachts

Раҳбари: Вагит Алекперов
Бренд: Heesen Yachts 
Бир ойдаги максимал даромад: 300 млн евро (2011)
Forbes маълумотига кўра, Вагит Алекперов Россиядаги энг бадавлат кишилар рўйхатида тўққизчи ўринда жойлашган. 2015 йилнинг майида «Лукойл» раҳбари Heesen кемалар қуриш корхонасига ҳам эгалик қилиши маълум бўлди. 2008 йилда у Голландия корхонасини унинг асосчиси Франц Хисендан 100 млн еврога сотиб олди. 2013 йилда Heesen даромади 5,2 млн еврони ташкил этди.

2016 йилнинг мартида Heesen ўзининг янги Galactica Super Nova кемасини сувга туширди.

Oceanco

Раҳбари: Муҳаммад Али Ал-Барвоний
Брендлар: Oceanco, Turquoise Yachts
Ал-Барвоний асосий нефть, газ, минераллар ва ишлаб чиқаришга маблағ киритган. 2010 йилда у Голландиянинг Oceanco кемалар ишлаб чиқарувчи корхонасини грециялик магнат Теодор Ангелопусдан сотиб олган. Oceanco яхталарда спа-ҳовузларни жойлаштиришни ўйлаб топган биринчи компанияга айланди. Шунингдек Oceanco россиялик миллиардер Владимир Потанинга Nirvana яхтасини қуриб берди. Эндиликда компания ўз майдонларини кенгайтирди ва 160 метрлик узунликка эга яхтани қуриши мумкин.

2013 йилнинг декабрида Ал-Барвоний Туркиянинг Proteksan корхонасини сотиб олиб, саноатдаги ўз позициясини мустаҳкамлади. 

Dalian Wanda Group

Раис ва асосчиси: Ванг Жианлинь
Бренд: Sunseeker
Йиллик даромад: 39,47 млрд доллар (2014)
Wanda Group – Хитойда кўчмас мулк соҳасидаги энг йирик ўйинчи бўлиб, энг йирик кинотеатрлар тармоғи эгаси ҳамдир. Компания Ванг Жианлинь томонидан 1988 йилда ташкил этилган. Айни дамда компания активлари 634 млрд юань, шунингдек 26 кв.м. меҳмонхона майдонларидан иборат. 2013 йилда Dalian Wanda Group компанияси Англиянинг Sunseeker кемалар қуриш корхонасини 300 млн фунтга сотиб олди.

Lurssen

Брендлар: Lurssen Yachts, Blohm+Voss
Lurssen оиласининг тўртинчи авлоди томонидан бошқарилувчи немис кемалар қуриш корхонаси 1875 йилда ташкил этилган ҳамда ўша пайтдан бери энг машҳур яхталардан бири: Абу Заби ҳукмдори учун қурилган Azzam’ни (180 метр), шунингдек Алишер Усмонов учун Dilbar яхтасини тақдим этди.

Корхона асосан мегаяхталар қуриш билан машҳур бўлса-да, ҳарбий-денгиз кемалари билан ҳам шуғулланади. Айни дамда унинг Шимолий Германиядаги корхонасида 2800 ходим ва 8та кема қуриш фабрикаси бор. 2016 йилда Германия тартибга солиш идоралари Blohm+Voss’га Star Capital сармоя фондидан Lurssen кемалар қуриш корхонасини харид қилиш бўйича келишувни амалга оширишга рухсат беришди.

Fincantieri

Брендлар: Fincantieri Yachts, Camper & Nicholsons International
Йиллик айланма: 4,33 млрд доллар (2016)
2014 йилнинг ёзида Fincantieri Милан фонд биржасига Италия ҳукуматининг хусусийлаштириш режаси бир қисми сифатида қўйилди. Юрий Шефлер учун 134-метрлик Serene’ни қуриб, корхона мегаяхталар қурувчиси сифатида ном қозонди. Fincantieri айланмаси катта қисмини круиз кемаларини қуриш ва таъмирлаш ташкил этади. Бироқ Италия компаниясининг иккинчи яхтаси - Ocean Victory ҳам жуда ноёб эди, у 2014 йилда Виктор Рашников учун қуриб берилди. 

Сўнгги йилларда компания янги концептлар серияси, масалан Private Bay ёки Sundance’ни тақдим этди, шунингдек Camper & Nicholsons International брокерлик фирмасининг катта қисмини сотиб олиб, яхтингдаги позициясини анча мустаҳкамлади.