«Рома» президенти Жеймс Паллотта клуб жамоа ҳужумчиси Франческо Тоттига клуб директорлигида 6 йиллик шартнома тайёрлаб қўйганини маълум қилди.

«Биз Тотти билан унинг футболчилик фаолиятидаги келажаги ҳақида гаплашмадик, бироқ унда биз билан 6 йиллик шартнома имзолаш ва клуб директори бўлиши таклифи бор», – деди Паллотта. 

40 ёшли футболчининг «Рома» билан шартномаси жорий йилнинг ёзида якунланади.