Сурия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ саралаш учрашувини бошланғич таркибда бошлайдиган ўзбекистонлик футболчилар номи маълум бўлди. 

Унга кўра, бош мураббий Самвел Бабаян олдинги учрашувларга нисбатан бир қатор ўзгаришларни амалга оширганини кўришимиз мумкин.

Ҳужум чизиғида илк марта Темурхўжа Абдухолиқов асосий таркибдан жой олган. Жароҳат олиб учрашувни ўтказиб юбораётган Виталий Денисов ўрнида Ислом Тўхтахўжаев ҳаракат қилиши кутилмоқда.

Тўлиқ таркиб қуйидагича

Сурия - Ўзбекистон

Ўзбекистон: Александр Лобанов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов, Азизбек Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Жалолиддин Машарипов, Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов.