Bugatti компанияси шаҳарда юришга мўлжалланган қимматбаҳо велосипедни тақдим қилди. Транспорт воситаси PG компанияси билан биргаликда яратилган ва 667 дона миқдорда чиқарилган. Велосипеднинг нархи 39 минг долларни ташкил қилади.  

Велосипеднинг рамаси карбондан ясалган. Бунинг эвазига унинг оғирли 5 килограммдан қамроқни ташкил қилади. Компанияда айтилишича, PG Bugatti Bike деб номланган бу велосипед дунёдаги энг енгил велосипед ҳисобланади.

Аввалроқ Bugatti ўзининг Niniette 66 спорт яхтасини тақдим қилганди. Кема Palmer Johnson компанияси билан биргаликда яратилган. Яхта дизайни Chiron гиперкари услубида бажарилган.