МДҲ давлатлари банкларининг аксариятида юқори валюта хавфлари сақланиб қолмоқда, сабаби хорижий валютадаги очиқ қисқа позициялар ҳалигача мавжуд. Энг кичик валюта хавфи Ўзбекистон банкларида, дейилади Moody’s Investors Service халқаро рейтинг агентлиги ҳисоботида.

Moody’s кичик вице-президенти Мария Малюкованинг хабар беришича, агентлик фикрича, Украина, Озарбойжон, Тожикистон ва Беларусь банкларида валюта хавфи энг кўп. 

Moody’s агентлиги фикрича, банк тизимларининг долларлашиши камайиб бориши эҳтимолга яқин бўлса-да, жараён аста-секин юз беради ва амалиёт шароитлари ҳамда мижозлар ишончининг тикланишига боғлиқ бўлади.

«2016 йилда МДҲ банклари бўйича хорижий валютадаги депозитлар улушининг пасайиши (5,9 фоиз) хорижий валютадаги кредитлар қисқариши даражасидан ортганига қарамай (2,9 фоиз), банкларда очиқ қисқа позиция сақланиб қолмоқда, - дейди Мария Малюкова. – Банклар бу хавфларни камайтириш учун кўп қийматли келишувларни битта бозорда очишлари керак».

МДҲ давлатларида банк тизимлари долларлашиши даражасининг камайиши жараёни бир қатор омиллар таъсири натижаси туфайлидир, улар орасида: янги регулятив талабларнинг қабул қилиниши, банклар томонидан хорижий валютадаги кредитларнинг қайта қурилиши ва пул-кредит сиёсатининг кучайтирилишидир.