24 март куни «Мирза Юсуф» жоме масжидидаги Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг жума хутбаси фейсбук ижтимоий тармоғида тўғридан-тўғри трансляция қилинди. Трансляция Mehrob.uz саҳифасида олиб борилган.

«Мирза Юсуф» жоме масжиди. Фото: Vakillik.uz

Ҳозирча фақат хутба трансляцияси йўлга қўйилган, келгусида маъруза ҳам тўғридан-тўғри онлайн қилиниши кўзда тутилган.

Бундан олдинроқ имом суҳбатлардан бирида бугунги кунда масжидга кела олмаётганлар ҳақида ҳам ўйлаб кўриш кераклиги ҳақида айтиб ўтганди.