Краснодарда Россия терма жамоаси Кот-д'Ивуарга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ивуарликлар ўйиннинг 30-дақиқасида Жонатан Коджианинг голидан кейин ҳисобни очди. 70-дақиқада эса Уилфрид Заҳа ёлғиз ўзи россияликлар ҳимоясини доғда қолдириб Акинфеев дарвозаси тўрини аниқ нишонга олди.

Станислав Черчесов бошқарувидаги жамоа бундан олдинроқ Коста-Рика (3:4) ва Қатар (1:2) терма жамоаларига ютқазганди. Терма жамоа 28 март куни Бельгияга қарши Сочида майдонга тушади.

Ўртоқлик учрашуви
Россия – Кот-д`Ивуар 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 30 Коджиа, 0:2 – 70 Заа.
Россия – Акинфеев, Семенов, Кутепов, Кудряшов, Ерохин, Зобнин, Жирков (Комбаров, 71), Самедов, Головин (Газинский, 78), Полоз (Миранчук, 80), Бухаров (Канунников, 76).
Кот-д`Ивуар –    Гбоуо, Канон, Байи, Багайоко, Кессиэ, Диэ, Дукуре, Заа, Дели, Коджиа (Пепе, 89), Сьо.
Огоҳлантиришлар: Диэ (38), Кудряшов (61), Байи (84).