"Атлетико Мадрид" бош мураббийи Диего Симеоне жамоа ҳужумчиси Антуан Гризманнинг бошқа клубга ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди. 

"Гризманн ёзда жамоадан кетиши мумкинми? Ҳа, унинг шартномасида шартномани бекор қилиш учун товон пули белгиланган. Шундай экан, унинг қолишига ҳеч қандай кафолат йўқ. 

Ўтган ёзда мен у билан гаплашган эдим ва у мен жамоада қоладиган бўлсам, ўзи ҳам қолишини айтганди. Шундан сўнг у ўз агентларига янги шартнома имзолаши ҳақида маълум қилганди", – деди Симеоне.